Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Россиялик миллиардерлар Искандар Маҳмудов ва Андрей Бокарев Латвияда бизнесларини давом эттирмоқда

Россиялик миллиардерлар Искандар Маҳмудов ва Андрей Бокарев Латвияда бизнесларини давом эттирмоқда

The Insider нашрининг ёзишича, Россиялик миллиардерлар Искандар Маҳмудов ва Андрей Бокарев Латвияда бизнесларини давом эттирмоқда. Улар Кремл билан алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлиги учун асосий таъминот манбалари ҳисобланади.

Россиялик миллиардерлар Искандар Маҳмудов ва Андрей Бокарев Кремл билан алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан шартномалар олиб, шахсан ва воситачилар орқали Латвияда бизнес юритади. Бу ҳақида The Insider нашри ўз тадқиқотида маълум қилган.

Нашр ишбилармонларни "Кремлнинг эски дўстлари" деб атайди ва уларнинг компаниялари, жумладан Урал кон-металлургия компанияси, Кузбассразрезугол, Трансмашхолдинг Россиянинг энг йирик пудратчилари ҳисобланади. 2017 йилгача Маҳмудов ва Бокарев Калашников консерни акцияларига эгалик қилишган. Бундан ташқари, терговчиларга кўра, улар "Коломенский заводи" орқали Россия ҳарбий кемалари учун дизел двигателларини етказиб беришади.

Искандар Махмудов — этник ўзбек ҳисобланган россиялик олигарх, Урал тоғ-металлургия компанияси асосчиси ҳисобланади. Бокарев эса рус миллатига мансуб, "Трансмашхолдинг" асосчисидир.

Киритилди: 03:18 09.12.2022. Ўқилди: 3682 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!