Бугун 27 сентябрь, 2022 йил, сешанба

O'ZB

Россиялик журналист Путиндан олган мукофотларидан воз кечди (ФОТО)

Россиялик журналист Путиндан олган мукофотларидан воз кечди (ФОТО)

Россиянинг Украинага босқинидан сўнг кетган "Первый канал"нинг собиқ ходими Жанна Aгалакова Владимир Путиндан олинган Россия давлат мукофотларидан воз кечганини маълум қилди.

Гап Aгалакова 2006 йилда олган II даражали "Ватанга хизматлари учун" ордени ва 2018 йилда "Дўстлик" ордени билан тақдирлангани ҳақида бормоқда.

Aгалакованинг ижтимоий тармоқлардаги хабарига кўра, у мукофотларни Кремлга почта орқали жўнатган ва қуйидаги матнли откритка илова қилган:

"Жаноб Президент,

Сизнинг раҳбарлигингиз мамлакатни тубсизликка олиб бормоқда.

Мен сизнинг мукофотларингизни номақбул деб биламан".

Жанна Aгалакова

21 сентябрь куни Владимир Путин Россияда "қисман сафарбарлик" ҳақида эълон қилди ва Украинада Россия қуролли кучлари гўёки "нафақат [Украина] неонацист тузилмаларига, балки бутун Ғарбнинг коллектив ҳарбий машинасига" тўқнаш келганини тушунтирди. Расмийлар 300 000 кишини чақирмоқчи эканлигини айтишди.

Киритилди: 10:21 22.09.2022. Ўқилди: 3507 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!