Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Россия Федерациясининг маданият ва санъат соҳалари вакилларини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди.
Унга кўра, Сергей Безруков (РФ халқ артисти, Москва драма театри бадиий раҳбари, театр ва кино актёри) ҳамда Андрис Лиепа (РФ халқ артисти, балет артисти, режиссёр) Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.