"Келгуси ҳафталар Киев учун ҳал қилувчи бўлади ва телефон дипломатияси Ғарбнинг Украинага бўлган ҳақиқий ёрдами ўрнини боса олмайди", деди Полша бош вазири.
Доналд Туск бундай фикрни Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.
"Якшанбага ўтар кечаси Россиянинг Украинага ҳаво ҳужуми энг йирик ҳужумлардан бирига айланди, бу эса Кремлни ҳарбий ҳаракатлардан телефон қўнғироқлари билан тўхтатиб бўлмаслигини тасдиқлади", — дея таъкидлади Полша бош вазири.