Польша терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш ўйинларида 24 март куни Москвада Россия терма жамоасига қарши ўйнаши керак эди. Аммо Przeglad Sportowy нашрининг ёзишича, Польша Россияга қарши ўйнамайди ва тўғридан-тўғри ЖЧ-2022 саралашининг финалига чиқади.
Манбага кўра, Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ўз қарорини 4 март куни эълон қилади.
Ташкилот Россия терма жамоаси халқаро мусобақалардан четлатилганидан кейин юзага келган муаммони ҳал қилишнинг бир нечта вариантларини кўриб чиқди, улар орасида Польша, Чехия ва Швеция жамоалари ўртасида мини-турнир ўтказиш варианти ҳам бор эди, аммо буни амалга ошириш қийин.