Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Россияга қарши санкциялари натижасида “Bosch” заводлари ишини тўхтатди

 Россияга қарши санкциялари натижасида “Bosch” заводлари ишини тўхтатди

АҚШ ва Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялари натижасида “Bosch” заводлари ишини тўхтатганди.

Германиянинг маиший техника ишлаб чиқарувчи “Bosch” компанияси Россиядаги иккита заводи учун харидор қидира бошлади.

Заводлар Санкт-Петербург яқинидаги Стрелна қишлоғида жойлашган, хабар берди "Коммерсант.ру" нашри

Норасмий маълумотларга кўра, заводларга аллақачон бир нечта россиялик чакана сотувчилар қизиқиш билдиришган, аммо уларга сўралган нарх тўғри келмаган.

Бозор иштирокчилари заводларнинг нархи 65−75 млн еврогача бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

“Marvel Distribution” вакилининг сўзларига кўра, немис сотувчисининг заводларини сотиб олиш Хитой ёки Туркиянинг маиший техника ишлаб чиқарувчилари томонидан кўриб чиқилиши мумкин.

"Коммерсант"га яна бир компания вакили қўшимча қилишича, номзодлар орасида "анчадан бери Россияда маҳаллийлаштиришни истаган" Хитойнинг “Midea” ёки “Hisense” бренди бўлиши мумкин.

АҚШ ва Европа Иттифоқининг Россияга қарши, жумладан, асбоб-ускуналар ва бутловчи қисмлар етказиб беришга қарши санкциялари сабаб “Bosch” Санкт-Петербург яқинидаги заводлар ишини тўхтатди.

Киритилди: 22:06 23.08.2022. Ўқилди: 6576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!