Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Россияга ишлаш учун келган Тожикистон фуқароси ваҳшийларча ўлдирилди

A A A
Россияга ишлаш учун келган Тожикистон фуқароси ваҳшийларча ўлдирилди

Санкт-Петербургда ваҳшийларча ўлдирилган, такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган Тожикистон фуқаросининг жасади 26 январь куни ватанига жўнатилди, деб хабар берди «Азия Плюс».

Қайд этилишича, консуллик ушбу қотилликни ҳар томонлама текшириш учун Россиянинг тегишли давлат тузилмалари билан яқин алоқада.

Маълумот учун, Санкт-Петербургдаги Пулково аэропорти ҳудудидан такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган тожикистонлик шахснинг жасади топилган эди. Танада, шу жумладан томоқ ва бошнинг орқа қисмида бир нечта кесилган яралар мавжуд. Жасад шаҳардаги фирмалардан бирининг машинасида топилган. Машина аэропорт йўлакчасида бўлган.

Видеокузатув камераларида қотилликдан олдин машинада тўрт киши бўлганлиги акс этган. Дастлабки маълумотларга кўра, марҳум такси ҳайдовчиси бўлиб, аэропортга уч нафар йўловчини олиб келган; автомашинада эркаклар ўртасида низо келиб чиқиб, охири қотиллик билан якунланган. Салонда пичоқ топилди.

Воқеа юзасидан Россия Тергов қўмитаси жиноий иш қўзғатди.

Жабрланувчи Россияга 2021 йил декабрь ойи охирида ишлаш мақсадида келган.

Киритилди: 14:30 27.01.2022. Ўқилди: 3702 марта. Фикрлар сони: 9 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!