Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Вашингтонга ташриф буюришга ҳозирлик кўрмоқда.
Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан бўлиб ўтган музокарадан сўнг бу ҳақда маълум қилди.
"Биз учрашувни ажойиб муҳитда ўтказдик ва у режалаштирилганидан узоқроқ давом этди, аммо бунинг учун яхши сабаблар бор эди, чунки тинчликка эришиш борасидаги саъй-ҳаракатлар ва бош вазирнинг Вашингтонга бўлажак ташрифи билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишимиз керак эди”, — деди Венгрия ташқи ишлар вазири М1 телеканалига берган интервьюсида.