Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Россиядаги сафарбарликнинг дунё бозорлари ва иқтисодиётга илк таъсири

Россиядаги сафарбарликнинг дунё бозорлари ва иқтисодиётга илк таъсири

Россия Президенти Владимир Путин томонидан эълон қилинган қисман сафарбарлик ортидан дунё бозорларида кескин ўзгаришлар юз бермоқда. Россия ва Европада акция бозорлари пастга қулаётган бўлса, жаҳон бозоридаги олтин нархлари кўтарилиб бормоқда.

Россия фонд бозорлари индекслари, хусусан Москва биржаси 7,8% га, РТС индекси 10,7% га пасайган. Бу кўрсаткичлар 2022 йил февраль ойида Россия ҳарбий ҳаракатларни бошлаган вақтдаги минимум кўрсаткичларни янгилади. Россия рубли АҚШ долларига нисбатан август ойидан бери илк бора 62 рублга тушди.

Путиннинг баёноти ортидан жаҳон нефть бозорида нархлар ўртача 3% га кўтарилиши кузатилмоқда.

Европа қитъасидаги безовталик фонида АҚШ доллари мустаҳкамланиб бормоқда. Одатда АҚШ долларига нисбатан қимматроқ баҳоланадиган Евронинг қиймати 0,9913 АҚШ долларига тўғри келаётган бўлса, Буюк Британия Фунт стерлинги 1,1345 АҚШ долларига тўғри келиши 37 йиллик энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Киритилди: 22:22 21.09.2022. Ўқилди: 4980 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!