Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Россиядаги мактабларда мигрант болалар сони 10 баробар камайди

Россиядаги мактабларда мигрант болалар сони 10 баробар камайди

Жорий йилда Марказий Россиядаги мактабларга кирадиган мигрант болалар сони уларнинг рус тили бўйича мажбурий имтиҳондан ўта олмагани сабабли деярли 10 баробарга қисқарди.

Апрель ойидан бошлаб бўлажак 1-синф ўқувчилари мактабга кириш чоғида луғат ва грамматика, иккинчи ва ундан юқори синф ўқувчилари эса саводхонлик даражаси бўйича синовдан ўтказилмоқда.

Ўтган йили Калуга вилоятидаги мактабларга 250 нафар хорижлик қабул қилинган бўлса, жорий йилнинг ёзида 91 киши таълим муассасаларига ҳужжат топширган, шундан атиги 36 нафар бола тест синовидан ўтган. Бу 2024 йилга нисбатан деярли 10 баробар кам.

Шунга ўхшаш кўрсаткичлар Воронеж вилоятида ҳам бор. У ерда имтиҳондан ўтган 16 нафар мигрантдан фақат 8 нафари мактабларга қабул қилинган. Ваҳоланки бир йил аввал вилоятдаги ўрта таълим муассасаларига 200 нафарга яқин мигрант болалар қабул қилинган эди.

Июн ойида мигрант болаларнинг атиги 7 фоизи рус тили имтиҳонидан муваффақиятли ўтган.

Киритилди: 06:21 18.08.2025. Ўқилди: 1201 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!