Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Россияда юз берган ЙТҲда уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Россияда юз берган ЙТҲда уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, 22 февраль куни Перм ўлкасининг Оса туманида Lada Largus ва "Симаз" автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Автомобилда Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Оқибатда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси — Э.Ф. ва Ж.А. воқеа жойида, О.А. эса оғир жароҳатлар сабабли касалхонада вафот этган.

Яна уч нафар ўзбекистонлик жароҳатланган ва шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан ҳолат назоратга олинган бўлиб, вафот этган фуқаролар жасадларини ватанга тезкор равишда қайтариш ишлари якунланган.

Киритилди: 15:15 06.03.2025. Ўқилди: 2894 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!