Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россияда ВПН ҳақида ҳар қандай маълумотни тарқатиш тақиқланади

Россияда ВПН ҳақида ҳар қандай маълумотни тарқатиш тақиқланади

«Роскомнадзор» 2024 йил 30 ноябрдан бошлаб Россияда блокировкаларни четлаб ўтиш учун ишлатиладиган ВПН-сервислар ҳақидаги илмий ва статистик маълумотларни эълон қилган сайтларни блоклашни бошлайди.

Тақиқ бўйича тегишли буйруқ ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди ва у 2029 йил 1-сентябргача амал қилади.

Буйруқ матнига кўра, илмий ва техник материаллар, шунингдек, блокланган ресурсларга кириш учун ВПНдан фойдаланиш билан боғлиқ маълумотлар тақиқланади.

Ҳимояланган масофавий киришни таъминлаш учун ишлатиладиган ВПН ҳақидаги маълумотлар бундан мустасно.

Қайд этилишича, ушбу чекловлар блокировкаларни четлаб ўтиш технологиялари оммалашувининг олдини олишга қаратилган.

Тушунтириш хатида Роскомнадзор бундай хизматлардан фақат махфий маълумотларни ҳимоя қилиш ва хавфсиз маълумотлар алмашинувини таъминлаш учун фойдаланиш кераклигини таъкидлади.

Давлат органлари, ҳокимликлар ва йирик компаниялар, шу жумладан банклар ушбу вазифага фаол таянадилар.

Киритилди: 18:42 22.11.2024. Ўқилди: 566 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!