Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Муром кўчасида қурилиш вақти Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда 78.ru манбаси хабар берди.
Марҳум ўзбекистонлик 47 ёшли муҳожир бўлиб, қурилиш компаниясига монтажчи бўлиб ишга кирган. Қурилиш майдонида ишлаётганда у томдан йиқилиб тушган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ишчида ҳимоя воситалари бўлмаган. Бундан ташқари, қурилиш жараёнида суғурта тизими ҳам қўлланилмаган.