Бугун 9 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россияда Ўзбекистон фуқароларини сохта рўйхатга олган аёл 5 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин

Россияда Ўзбекистон фуқароларини сохта рўйхатга олган аёл 5 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин

Твер вилояти, Удомле шаҳрида 63 ёшли маҳаллий аёлга нисбатан жиноий иш очилди.

Полиция маълумотларига кўра, у тўрт нафар Ўзбекистон фуқаросини сохта рўйхатга олиш учун Липний қишлоғидаги манзилини кўрсатган.

"Комсомольская правда" нашри хабарига кўра, текширув чоғида унинг уйида хорижликлар аслида яшамагани маълум бўлди.

Унинг хатти-ҳаракатлари Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 322.3-моддаси - чет эл фуқаросини сохта рўйхатга олиш бўйича жиноят ҳисобланади. Аёлни беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо кутмоқда.

Киритилди: 18:59 01.02.2025. Ўқилди: 1025 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!