Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги бир ярим йилда турли қонунбузарликлар содир этган қарийб 100 минг мигрант мамлакатдан депортация қилинган. Яна 197 минг нафар чет эл фуқаросининг Россияга кириши тақиқланган.
Россия Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Andrey Kikotнинг маълум қилишича, депортациялар сони 2,6 баробар ошган. Депортация қилинганларнинг 75 минг нафари мажбуран чиқариб юборилган.
Шунингдек, миграция қонунчилигини бузган 800 минг нафар чет эл фуқароси назоратга олинган. Вазирлик сохта ҳужжатлар, ёлғон маълумотлар ҳамда сохта никоҳ ва оилавий муносабатларни аниқлаш бўйича назоратни ҳам кучайтирган.
Кўрилган чоралар натижасида 20 минг нафар чет эл фуқаросининг вақтинча ва доимий яшаш рухсатномалари бекор қилинган.