Россия Федерациясида ишлаб юрган пайтда оғир молиявий ҳолатга тушиб қолган, турар жойсиз қолган, тазйиқ, мажбурий меҳнат ёки зўравонликка учраган Ўзбекистон фуқароларига бепул ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда Миграция агентлиги маълум қилди.
Москва шаҳри ва Москва вилоятидаги 15 га яқин ҳостел ва меҳмонхона билан ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Мурожаат қилган фуқароларга 30 кунгача бепул ётоқ жой тақдим этилади.