Бугун 4 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Россияда поезд вагонлари ағдарилиб кетиши оқибатида кема ёқилғиси оқиб кетди

Россияда поезд вагонлари ағдарилиб кетиши оқибатида кема ёқилғиси оқиб кетди

Россия Федерациясининг Яҳудий автоном вилоятида Ванино станциясига кетаётган юк поезди таркибига кирувчи бешта вагоннинг рельсдан чиқиб кетиши ва иккита вагоннинг ағдарилиб кетиши содир бўлди.

Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг транспорт бўйича Шарқий минтақалараро тергов бошқармасининг Telegramдаги каналида маълум қилинган.

Маълумотларга кўра, ҳодисадан сўнг ташилган кема ёқилғисининг сизиб чиқиши қайд этилган ва факт бўйича жиноят иши қўзғатилган.

"Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмади, етказилган зарар миқдори 1 миллион рублдан ортиқни ташкил этди. Ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлашга қаратилган бир қатор тергов ва процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда", — дейилади хабарда.

Киритилди: 10:30 03.08.2025. Ўқилди: 662 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!