Бугун 15 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россияда нефтни қайта ишлаш ҳажми 30 фоизгача қисқарди — Reuters

Россияда нефтни қайта ишлаш ҳажми 30 фоизгача қисқарди — Reuters



Reuters маълумотига кўра, октябрь охиридан буёнги ҳужумлар Россиядаги 35 та йирик нефтни қайта ишлаш заводидан тўққизтасининг ишини издан чиқарган.

Зарар кўрган заводларнинг умумий қуввати кунига 2,2 миллион баррелни ташкил этади. Бу Россиядаги бирламчи нефтни қайта ишлаш қувватининг қарийб 30 фоизига тенг.

Агентлик манбалари қайта ишлаш ҳажми кунига 200 минг тоннагача камайиши мумкинлигини билдирган.

Ҳужумлар Россия ва Украина ўртасида энергетика инфратузилмасига зарбаларни тўхтатиш бўйича келишув амалда барбод бўлганидан сўнг қайта кучайган.

Киритилди: 18:53 13.11.2026. Ўқилди: 381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар