Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Россияда мигрантларнинг фарзандларига мактабда ўқишни пуллик қилиш таклиф қилинди — “Медуза”

 Россияда мигрантларнинг фарзандларига мактабда ўқишни пуллик қилиш таклиф қилинди — “Медуза”

Давлат Думаси депутатлари гуруҳи томонидан тақдим этилган қонун лойиҳасида “Таълим тўғрисида”ги қонундаги чет элликларга мактаб ва коллежда ўқишда россияликлар билан тенг ҳуқуқларни берувчи бандни ўзгартириш таклиф этилмоқда.

Депутатларга кўра, Россия мактабларида “мигрант болалар” сони ошиб кетгани сабабли ўринлар етишмовчилиги ва ўқитувчиларга тушадиган юклама ортган.

"Мигрант болаларнинг рус тилини етарли даражада билмаслиги ўқув дастурини ўзлаштириш ва мослашув жараёнини қийинлаштиради, бу эса россиялик болаларнинг таълим жараёнини секинлаштиради", дейилади изоҳ хатида.

Бундан ташқари, ҳозирда чет элликлар мактаб ва коллежда ўқиш учун рус тилидан тест топшириши керак. Депутатлар буни биринчи уринишда уддалай олмаганларга йил давомида атиги уч марта қайта топшириш имконини беришни таклиф қилмоқда. Депутатларнинг таъкидлашича, пуллик ўқитишдан тежалган маблағ ўқитувчиларга қўшимча тўловлар бериш ҳамда “хорижда рус тилини ўрганишга қизиқишни ошириш”га йўналтирилиши мумкин.

Киритилди: 18:00 12.08.2025. Ўқилди: 684 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!