Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Россияда мигрантларга сохта COVID-19 маълумотномаларини сотаётган гуруҳ қўлга олинди

Россияда мигрантларга сохта COVID-19 маълумотномаларини сотаётган гуруҳ қўлга олинди

Россия Федерациясининг Новосибирск вилоятида меҳнат мигрантларига Россия ҳудудига кириш учун сохта COVID-19 маълумотномаларини сотаётган шахслар қўлга олинди.

Маълум қилинишича, мазкур гуруҳ пандемия сабабли жорий этилган мавжуд чекловлар шароитида чет эл фуқароларини мамлакат ҳудудига олиб кириш учун асос сифатида фойдаланиш мақсадида сохта тиббий ҳужжатларни тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан гуруҳни қўлга олиш давомида 1000 дан ортиқ ПЦР маълумотномаси бланклари, 400 дан ортиқ тўлдирилган чақирув-маълумотномалари, 3 млн рублдан ортиқ миқдордаги Россия рубли ва чет эл валютаси, шунингдек, сохта ҳужжатларни сотиб олмоқчи бўлган чет эллик мижозлар базаси далилий ашё сифатида мусодара қилинган.

Киритилди: 15:28 29.03.2021. Ўқилди: 1985 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!