Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россияда мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

Россияда мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

Москва вилояти, Красногорск шаҳрида Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари ўртасидаги оммавий муштлашув юз берди. Россия Тергов қўмитаси одам ўлдиришга суиқасд моддаси бўйича жиноят иши очди.

Бошқарма маълумотларига кўра, 25 сентябр куни кечқурун икки гуруҳ эркаклар ўртасида шахсий адоват туфайли жанжал келиб чиққан. Жанжал иштирокчиларидан бири қуролдан ўқ узган, кейин эса машинада қочиб кетган.

Ҳозир ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гумонланувчини ҳибсга олиш учун қидирмоқда. Муштлашувнинг қолган иштирокчилари аллақачон полиция томонидан ушланган.

Шунингдек, Уфа шаҳри улгуржи бозорида содир бўлган оммавий муштлашув оқибатида 6 киши оғир жароҳат олди.

Қайд қилинишича, Ўзбекистондан келган мигрантлар ва Ингушетия давлат рақамлари бўлган машиналардаги одамлар ўртасидаги можаро гўшт павилонида бошланган. Қарз бўйича оғзаки тортишув болта ва пичоқлар билан оммавий муштлашувга айланган. Муштлашув иштирокчиларидан бири травматик тўппончадан ўқ узган.

20 нафар эркак ўртасидаги муштлашув фақат воқеа жойига етиб келган полиция томонидан тўхтатилган. Можаронинг олти иштирокчиси шифохонага ётқизилган. Улардан бири бошидан жароҳат олиб, реанимацияда экани айтилмоқда.

Гумонланувчиларга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 213-моддаси 2-қисми (Бир гуруҳ шахслар томонидан қурол ишлатиб, безорилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Улар тўрт йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Киритилди: 07:13 27.09.2023. Ўқилди: 2085 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!