Бу ҳақда Рособрнадзор раҳбари Анзор Музаев маълум қилди.
“Бизнинг мактабларда бир неча йиллардан бери ўқиётган болаларнинг рус тили билан боғлиқ муаммолари унчалик юқори эмас”, деди у РИА Новости билан суҳбатда.
Аввалроқ, Россияда мигрант болаларни мактабга қабул қилиш учун рус тили бўйича тестлар 2025 йил 1 апрелдан бошланиши ҳақида РФ ҳукумати раисининг ўринбосари Дмитрий Чернишенко РИА Новостига маълум қилгани тўғрисида хабар берган эдик.