Жорий йилнинг 16 октябрь куни Россия Федерациясининг Амур вилояти ҳудудидаги Благовещенск — Свободный йўлининг 19-чақириғида енгил автомобил ва “Ямата” номли турк қурилиш компаниясига тегишли бўлган йўловчи автобус иштирокида автоҳалокат содир бўлган.
Ўзбекистоннинг Хабаровск шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан ҳодиса юзасидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилди.
Расмий маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида 1 нафар автобус йўловчиси ҳалок бўлган, 14 нафари турли даражада тан жароҳати олган. Ушбу автобусда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган.