Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Россияда эркак аёл кишининг ўлимига сабабчи бўлди

Россияда эркак аёл кишининг ўлимига сабабчи бўлди

Красноярскда маҳаллий эркак ити билан айланиб юрган аёлни уриб ўлдирди. Бу ҳақда РИA Новости агентлигига Тергов қўмитасининг минтақавий бўлими хабар берди.

Фавқулодда вазият 24 декабрь куни эрталаб юз берди. 49 ёшли аёл итини сайр қилиб юрган вақтда унга номаълум шахс ҳужум қилган. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган, аммо кейинчалик касалхонада вафот этган. 

Аёлга ҳужум қилган шахс 25 ёшли маҳаллий фуқаро бўлиб, илгари судланмаган. Унинг сўзларига кўра, ит унга ташланган ва у ўзини ҳимоя қилган. Тергов маълумотларига кўра, эркак ушбу ҳаракатни спиртли ичимлик ичган ҳолда содир этган.

Гумонланувчи ҳибсга олинган ва тергов изоляторига жойлаштирилган. У "Қасддан баданга оғир шикаст етказиш, натижада эҳтиётсизлик оқибатида инсоннинг ўлимига сабаб бўлиш" моддаси бўйича айбланмоқда. Марҳумнинг икки вояга етмаган фарзанди бор.

Киритилди: 11:44 28.12.2020. Ўқилди: 1737 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!