Бугун 25 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россияда Беларус билан ядро қуролидан фойдаланиш бўйича машғулотларга рухсат берилди

Россияда Беларус билан ядро қуролидан фойдаланиш бўйича машғулотларга рухсат берилди

Россия ТИВ МДҲ мамлакатлари иккинчи департаменти директори Алексей Полищук Россия ва Белоруссия ўртасида ностратегик ядровий қурол қўллаш бўйича қўшма ўқув машғулотлари ўтказилиши эҳтимолини истисно қилмади.

"Зарур ҳолатда бундай ўқув машғулотларини келгусида ўтказиш истисно этилмайди. Манёврларни режалаштириш, уларнинг мақсад ва вазифалари, шунингдек жалб этиладиган воситалар икки давлат мудофаа вазирликлари ваколатига киради", — деди у РИА Новостига берган интервьюсида.

Полищук таъкидлашича, масала Россия ва Белоруссия мудофаа идоралари даражасида кўриб чиқилади.

Киритилди: Бугун 11:01. Ўқилди: 255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!