Бугун 24 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Хитой энди таҳдид эмасми?

Хитой энди таҳдид эмасми?

Пентагоннинг янги миллий мудофаа стратегияси Хитойнинг асосий таҳдид сифатидаги мақомини пасайтириб, эътиборни АҚШ ҳудуди ва Ғарбий яримшарга қайта йўналтирмоқда.

Стратегияда аввалги ҳукуматлар АҚШнинг Панама ва Гренландия каби ҳудудлардаги стратегик манфаатларини эътиборсиз қолдиргани танқид қилинади.

❕ Стратегияга кўра, АҚШ энди Ғарбий яримшардаги муҳим ҳудудларда, жумладан, Мексика қўлтиғида «кириш имконияти ёки таъсирни бошқа кучларга бериб қўймаслиги керак».

Шу билан бирга, ҳужжатда Хитойнинг Тинч океанининг ғарбий қисмида узоқ масофага зарба бериш воситаларига эгалиги қайд этилиб, АҚШнинг Ҳинд–Тинч океани минтақасида устунлигини таъминлаш мақсади белгиланган.

Бунда ушбу устунлик Хитойни бостириш ёки камситишга қаратилмагани, балки чекланган ва оқилона мақсад — Хитой ёки бошқа бирор кучнинг АҚШ ёки унинг иттифоқчилари устидан назорат ўрнатишига йўл қўймаслик экани таъкидланади.

🇪🇺 Европа нисбатан ўз устуворлигини йўқотмоқда. Стратегияда таъкидланишича, «Европа ҳануз муҳим минтақа бўлиб қолаётган бўлса-да, унинг жаҳон иқтисодий қудратидаги улуши камайиб бормоқда». Европа бўйича устувор вазифа сифатида суверен давлатлар бирлашмаси сифатида унинг ўз хавфсизлиги учун асосий масъулиятни зиммасига олиши ва минтақада душман кучлар ҳукмронлик ўрнатишининг олдини олиш қобилиятини қўллаб-қувватлаш белгиланган.

Пентагон янги стратегияда Гренландия масаласига ҳам тўхталиб ўтган. Ҳужжатда бу ҳудуд муҳим стратегик район сифатида эътироф этилиб, АҚШ ҳарбийлари у ерга кафолатланган кириш имкониятига эга бўлиши кераклиги қайд этилган.

Эрон масаласида эса АҚШ Теҳроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймаслигини яна бир бор таъкидлаган.

Киритилди: Бугун 17:07. Ўқилди: 426 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!