"Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов тўпни олиб қўйиш бўйича Англия Премьер-лигасининг энг яхши ҳимоячилар бешлигидан жой олди. Бу ҳақда Squawka хабар берди.
Ҳусановнинг муваффақиятли тўпни олиб қўйиш бўйича кўрсаткичи 91,7 фоизни ташкил этмоқда - бу АПЛдаги барча ўйинчилар орасида бешинчи энг яхши натижадир. Бу ҳимоячилар орасида тўртинчи, "Манчестер Сити" футболчилари орасида эса иккинчи энг яхши кўрсаткичдир.
Бундан ташқари, нашрнинг таъкидлашича, Премьер-лиганинг жорий мавсумида Ҳусанов фақат бир марта дриблингга алданган, у ҳам ўзи учун ноқулай бўлган ўнг қанот ҳимоясида ўйнаган вақтда содир бўлган.