Бугун 25 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп Хитойнинг шамол турбиналарни сотиб олаётганларни «аҳмоқлар» деб атади

Трамп Хитойнинг шамол турбиналарни сотиб олаётганларни «аҳмоқлар» деб атади

Трамп баёнотига жавобан Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Давос шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форуми доирасида АҚШ президенти Доналд Трамп шамол энергетикаси мавзусида баҳсли баёнот билан чиқди. У Хитой деярли бутун дунё учун шамол турбиналарини ишлаб чиқараётганини, бироқ Хитойнинг ўзида шамол электр станцияларини кўрмаётганини айтди. Трамп ҳатто бу турбиналарни сотиб олаётган давлатларни «аҳмоқлар» деб атади.

Ушбу чиқиш Трампнинг «яшил энергия» сиёсатига қарши узоқ йиллик позициясининг давоми сифатида баҳоланмоқда. У аввал ҳам шамол ва қуёш энергетикасини «аср фирибгарлиги» деб атаган, АҚШ эса унинг президентлиги даврида жаҳондаги энг йирик қазилма ёқилғи ишлаб чиқарувчи давлат сифатида қолган. Давосдаги нутқида Трамп Хитой бу соҳада асосий ишлаб чиқарувчи бўла туриб, маҳсулотни асосан бошқа мамлакатларга сотиш орқали катта молиявий фойда олаётганини таъкидлади.

Хитойнинг расмий жавоби

Трамп баёнотига Хитой зудлик билан расмий муносабат билдирди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Го Сзякун матбуот анжуманида Хитойнинг иқлим ўзгаришига қарши курашдаги ҳаракатлари ва қайта тикланадиган энергияни ривожлантиришдаги ҳиссаси барчага маълум эканини айтди.

Унинг таъкидлашича, Хитойда шамол энергетикаси бўйича ўрнатилган қувват ҳажми кетма-кет 15 йилдан бери дунёда биринчи ўринда туради. Шунингдек, Хитой томонидан экспорт қилинаётган шамол ва қуёш энергетикаси ускуналари бошқа мамлакатларда карбонат ангидрид чиқиндиларини тахминан 4,1 миллиард тоннага камайтиришга ёрдам берган. Го Сзякун Хитой ўзини масъул ривожланаётган давлат сифатида глобал яшил трансформацияни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини ҳам таъкидлади.

Хитойда шамол энергияси ислоҳоти

Халқаро таҳлилларга кўра, Хитой 2024 йилда жаҳонда ишлаб чиқарилган шамол энергиясининг қарийб 40 фоизини таъминлаган. 2025 йилда эса шамол ва қуёш энергияси мамлакат электр ишлаб чиқаришининг 26 фоизига етган. Айни пайтда мамлакатда 180 gW қуёш ва 159 гигаватт шамол энергетикаси лойиҳалари қурилиш босқичида.

Шунингдек, Хитой ғарбий Гансу ҳудудида жойлашган, дунёдаги энг йирик шамол электр станциясига эга. Ушбу мажмуа тўлиқ ишга туширилгандан сўнг 20 gW қувватга эга бўлиб, миллионлаб уй хўжаликларини электр энергияси билан таъминлаш имконини беради.

Киритилди: 20:56 24.01.2026. Ўқилди: 591 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!