Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги мобил операторлар билан 5G тармоғидаги халқаро интернет-трафик учун қўшимча тўлов жорий этиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда “Коммерсантъ” ёзди.
Муҳокама қилинаётган вариантга кўра, ойига 50 гигабайтдан ортиқ халқаро трафик учун абонентлардан қўшимча ҳақ ундирилиши мумкин. Ҳозирча тўлов миқдори ва уни жорий этиш муддати аниқ белгиланмаган.
Бироқ операторларда бу тизимни ишга тушириш учун зарур техник имкониятлар ҳали тайёр эмас. Сабаби, Россияда 5G тармоғидаги трафик ҳозирча LTE инфратузилмаси орқали узатилмоқда. Шу боис 5G тармоғидаги халқаро трафикни алоҳида ҳисоблаш ва унга ҳақ ундириш учун қўшимча техник ечимлар талаб этилади.