Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Россияда 21 ёшли ўзбекистонлик йигит 28 ёшли қизни зўрлади

A A A
Россияда 21 ёшли ўзбекистонлик йигит 28 ёшли қизни зўрлади

Санкт-Петербург полицияси такси машинасида 28 ёшли қизни зўрлаган эркакни ҳибсга олди. Бу шаҳарда рўйхатдан ўтмасдан яшайдиган Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди.

Санкт-Петербург ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари маълумотларига кўра, 7 июн куни жабрланувчи Санкт-Петербургнинг Невский тумани полиция бўлимига зўрлаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган. Қизнинг айтишича, бир кеча олдин, Октябрская қирғоғида, у билан бирга бўлган такси ҳайдовчиси унга сайр қилишни таклиф қилган ва шунинг учун қўрқмасдан рози бўлган. Қаҳвахонада биргаликдаги кечки овқатдан сўнг, эркак қизни машинасига ўтирғизган, у ерда унинг икки таниши уларнинг машинасига ўтирган.

Аризачининг сўзларига кўра, эркаклардан бири уни зўрлаган бўлса, иккинчиси унинг қўлларини ушлаб олган. Қиз зўрлаганлардан қочиб, полицияга боришга муваффақ бўлди. Шу куни кечқурун, унинг кўрсатмаларига кўра гумонланувчилардан бири ҳибсга олинган. Бу Санкт-Петербургда ноқонуний яшайдиган 21 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди.

Полиция зўрлашда гумон қилинган бошқа икки иштирокчини қидиришни давом эттирмоқда.

Киритилди: 09:42 09.06.2021. Ўқилди: 5432 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!