"Коммерсант" хабар беришича, ЙТҲ 2025 йил октябрь ойида Уфа шаҳрида содир бўлган. 28 ёшли ўзбекистонлик носоз юк машинасида тезликни ошириб, бошқарувни йўқотган.
Оқибатда чорраҳада 12 та автомобиль тўқнашиб кетган ва бунинг оқибатида 3 киши ҳалок бўлган.
Суд ҳукми билан у қамоқ жазосига ҳукм қилинди ва озодликка чиққанидан кейин ҳам 3 йил давомида машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди.