Бугун 5 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Россияда 1,5 ёшли қизини қийноққа солиб ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик аёл 4 йилга қамалди

Россияда 1,5 ёшли қизини қийноққа солиб ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик аёл 4 йилга қамалди

Жорий йилнинг январь ойида ўзбекистонликлар Россияда ўз вояга етмаган фарзандини ўлдириб, дафн этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аёл Андижон вилоятида туғилган 28 ёшли фуқаро бўлиб, у турмуш ўртоғи билан 2016 йилдан бери Новосибирскда яшаган.

Суд бир ярим ёшли қизини қийноққа солишда айбланиб, унинг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик аёлга нисбатан ҳукм чиқарди. Тергов ва суд версиясига кўра, аёл 2021 йилнинг июнидан августигача бўлган даврда бир ярим ёшли қизига ҳатто аҳамиятсиз сабабларга кўра ҳам бўйсунмагани учун калтаклаш орқали мунтазам равишда жисмоний ва маънавий азоб берган. 2021 йил август ойида қизча вафот этган, она эса тиббиёт муассасаларига мурожаат қилмасдан, қизини томорқага ўзи кўмган.

Суд унга 4 йиллик қамоқ жазоси тайинлади.

Киритилди: 15:31 04.12.2024. Ўқилди: 762 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!