Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия “Ярс” қитъалараро баллистик ракетасини учиргани қайд этилмади — Defense Express

 Россия “Ярс” қитъалараро баллистик ракетасини учиргани қайд этилмади — Defense Express

"Ракета учирилганининг белгилари кузатилмади. Учиришнинг нима сабабдан бекор қилингани номаълумлигича қолмоқда, техник носозлик юз бергани эҳтимоли ҳам истисно этилмаган. Путин Трамп билан бўлажак музокаралари олдидан Россия ядровий арсеналининг заифлигини кўрсатишни хоҳламайди", деб ёзади нашр.

Кеча Украина Бош разведка бошқармаси Россия 19 майга ўтар кечаси “Ярс” қитъалараро баллистик ракетасини учириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Қайд этиш жоизки, Россия “Ярс” қитъалараро ракетасини аввал ҳам икки марта учиришга уринган, аммо бу уринишлар муваффақиятсиз тугаган эди.

Киритилди: 13:44 19.05.2025. Ўқилди: 753 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!