2024 йилнинг январь-май ойлари давомида Россия ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 96,5 миллиард долларга етди ва 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 2,9 фоизга ўсди, деб ёзади «ТАСС».
Хитой Россияга 41,8 миллиард долларлик товар ва хизматлар етказиб берди, бу 2023 йилнинг январь-май ойларига нисбатан 1,8 фоизга кам. Россия Хитойга 54,7 миллиард долларлик товар ва хизматлар етказиб берди, бу ўтган йилга нисбатан 6,9 фоизга кўпдир.
Биргина май ойида товар айирбошлаш 19,8 миллиард долларни ташкил этди.
Россия ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш 2023 йилда рекорд даражадаги 240 миллиард долларни ташкил этди.