Украинанинг Херсон вилоятида Россия дронларининг ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Херсон вилояти прокуратураси ўзининг Telegram-каналида маълум қилган.
"26 ноябр куни кечқурун Херсонда рус қўшинлари дрон билан тинч аҳоли автомобилига зарба берди. Ҳужум оқибатида 34 ёшли аёл ва 6 ёшли бола ҳалок бўлди. Машина ҳайдовчиси жароҳат олиб, шифохонага етказилди", - дейилади хабарда.
Воқеа юзасидан прокуратура тергов ишларини олиб бормоқда.