Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россия Харковни бомбалади

Россия Харковни бомбалади

Украина расмийлари Украина шимоли-шарқидаги Харков шаҳрига Россия ҳаво ҳужуми уюштирилиши оқибатида ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган, дея хабар бермоқда.

Украина президенти Владимир Зеленский кўп қаватли турар-жой биноси вайрон бўлгани ва 9-12-қаватлар орасида ёнғин чиққанини айтди.

Телеграм хабар алмашиш хизматида Зеленский 35 киши, жумладан, уч бола жароҳатланганини айтди.

Кейинроқ Харков мери Игор Тереховнинг айтишича, 41 киши жароҳатланган, улардан тўрт нафари болалар.

Россия кучлари шимоли-шарқда олға интилишга уринаётган бир пайтда Украинанинг аҳолиси энг кўп бўлган иккинчи шаҳри тобора кўпроқ зарбалар нишонига айланиб бормоқда. Май ойи бошида Россия Харков вилояти шимолидаги бир қанча қишлоқларни назорат остига олган.

Киритилди: 18:48 16.09.2024. Ўқилди: 1998 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!