Россия Халқаро жиноий суд юрисдикциясини тан олмаса ҳам, Путин Гаагада судланиши мумкин. Бу ҳақда Халқаро жиноий суд бош прокурори Карим Хан CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
У фашист ҳарбий жиноятчилари ва собиқ Югославия президенти Слободан Милошевич устидан ўтказилган тарихий суд жараёнларини мисол қилиб келтирди.
"Уларнинг барчаси қудратли, нуфузли шахслар эди — ва шунга қарамай, улар суд залида бўлишди", — деди прокурор.
Унинг таъкидлашича, ХЖС қарори аллақачон тарихга кирган: Владимир Путин БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси ҳисобланмиш мамлакатнинг ҳибсга олиш учун ордер берилган биринчи давлат раҳбари бўлди.