Бугун 16 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Россия ва Украинада ишлаб чиқарилган маҳсулотларга тақиқ қўйилди

Россия ва Украинада ишлаб чиқарилган маҳсулотларга тақиқ қўйилди

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспексияси Тошкент шаҳар бўлими томонидан “Ўрикзор” бозорида ўтказилган назорат хариди давомида Россияда ишлаб чиқарилган “Эко ном” ҳамда Украинада ишлаб чиқарилган “Новатор” русумли сув ҳисоблагичлар аниқланиб, улар бўйича таҳлиллар ўтказилди.

Ўтказилган таҳлиллар натижасига кўра, мазкур маҳсулотлар амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланди.

Натижада бундай носоз ҳисоблагичлардан фойдаланиш:
• сув сарфини тўғри қайд етмасликка,
• сувдан фойдаланиш бўйича статистик маълумотларнинг бузилишига,
• ресурсларни режалаштиришда хатоликларга,
• истеъмолчилар томонидан сувни исроф қилиш ҳолатларига олиб келиши мумкинлиги қайд этилди.

Шу сабабли Россия ва Украина давлатларида ишлаб чиқарилган мазкур сув ҳисоблагичларни сотиш ва фойдаланиш тақиқланади.

Киритилди: 17:37 14.10.2025. Ўқилди: 969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!