Бугун 15 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россия ва Украина камида 1000 кишини қамраб оладиган асирлар алмашинувига тайёрланмоқда

Россия ва Украина камида 1000 кишини қамраб оладиган асирлар алмашинувига тайёрланмоқда

Украина ва Россия камида 1000 кишини қамраб олиши кутилаётган кенг кўламли асирлар алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда.

Бу ҳақда Украина Олий Радасининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Дмитрий Лубинец журналист Дмитрий Гордонга берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар бермоқда УНН.

"Асирлар алмашинуви эҳтимоли ҳақида маълумот пайдо бўлиши биланоқ, уни амалга оширишнинг кейинги механизмларини муҳокама қилиш учун россиялик омбудсман Яна Лантратова билан боғландим.

Жавобан гап камида 1000 киши ҳақида кетаётгани тасдиқланди. Шу билан бирга, бу рақам имкони борича кўпроқ бўлиши учун ишларни давом эттириш зарур", — деди Лубинец.

Унинг қўшимча қилишича, Украина томони қайтариладиган шахслар орасида ҳарбий асирлар билан бирга ноқонуний ҳибсга олинган Украина фуқаролари ҳам бўлиши шартлигини билдирган.

Аввалроқ Дмитрий Лубинец Олешкидаги гуманитар миссия давомида Яна Лантратова билан 15 соат мулоқот қилганини маълум қилган эди.

Томонлар ушбу музокараларда келгусидаги гуманитар миссиялар, асирлар алмашинуви, тинч аҳолини қайтариш ҳамда бедарак йўқолган шахсларни қидириш масалаларини муҳокама қилган.

Киритилди: 23:53 14.11.2026. Ўқилди: 207 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар