Бугун 28 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россия ва Сурия алоқаларни ривожлантиришга тайёр

Россия ва Сурия алоқаларни ривожлантиришга тайёр

Россия ва Сурия алоқаларни ривожлантиришга тайёр Россия ва Сурия иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштиришга интилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда РФ президенти Владимир Путин Кремлда Сурия президенти Аҳмад аш-Шараа билан учрашувда айтди. Путиннинг таъкидлашича, Москва ва Дамашқ иқтисодий ҳамкорликда сезиларли илгарилашга эришган ва ушбу ижобий тенденцияни сақлаб қолиш муҳим. Аш-Шараа эса икки давлат ўртасида муҳокама қилиш мумкин бўлган масалалар кўплигини қайд этиб, учрашув самарали бўлишига умид билдирди. Эслатиб ўтамиз, Аҳмад аш-Шараа 2025 йил октябрда Россияга илк ишчи ташрифини амалга ошириб, Владимир Путин билан биринчи бор учрашган эди.

Киритилди: Бугун 20:22. Ўқилди: 326 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!