Вашингтон Украинага АҚШ хавфсизлик кафолатларини олиш учун аввал Россия билан тинчлик шартномаси имзолаши кераклигини билдирди — Reuters.
Шу билан бирга, агентлик манбаси Financial Times'нинг АҚШ Украина Қуролли кучлари Донбассдан олиб чиқилсагина Киевга хавфсизлик кафолатлари бериши мумкинлиги ҳақидаги хабарига шубҳа билдирмоқда.
Унинг айтишича, Қўшма Штатлар Украинага тинчлик келишувининг мазмуни қандай бўлиши кераклигини маълум қилмаяпти ва Вашингтон Украинани Россияга ҳудудий ён беришга мажбурлашга уринаётгани ҳақидаги даъволар нотўғри.