Россия ва Саудия Арабистони барча турдаги паспорт эгалари учун визани ўзаро бекор қилишни назарда тутувчи ҳукуматлараро келишувни имзолади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Ҳужжат Россия–Саудия Бизнес форуми доирасида расман имзоланди. Россия номидан вице-премьер Александр Новак иштирок этди.