Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Россия ва Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик шартномаси мудофаа ва хавфсизлик соҳасини қамраб олади

Россия ва Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик шартномаси мудофаа ва хавфсизлик соҳасини қамраб олади

Бу ҳақда Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденкога таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда. Бироқ у ҳужжатнинг бошқа тафсилотлари ҳақида гапирмади.

«Ҳужжат замонамизнинг чақириқлари ва талабларига жавоб беради, Россия-Эрон ҳамкорлигининг деярли барча жорий ва истиқболли йўналишларини, жумладан, мудофаа ва хавфсизликни қамраб олади», — деди у.

Россия ва Эрон ўртасида кенг қамровли шериклик шартномасини ишлаб чиқиш 2022 йил бошида бошланган.

Октябрь ойи охирида Давлат думаси Россия ва КХДР ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги битимни ратификация қилган эди. Владимир Путин ва Ким Чен Ин 19 июнь куни Пхенянда имзолаган. WSJ газетаси хабар беришича, ҳужжатда Шимолий Кореяга Украинадаги урушга ҳарбий хизматчиларни юборишга рухсат берувчи махфий банд мавжуд.

Киритилди: Бугун 06:38. Ўқилди: 226 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!