«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим жамоанинг қайси ўйинчилари билан хайрлашишга қарши бўлмаслиги маълум бўлди.
The Mirror хабарига кўра, манчестерликларнинг янги устози клубнинг 7 нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи. Бу рўйхатдан Ҳарри Магуайр, Жонни Эванс, Кристиан Эриксен, Тирелл Маласия, Каземиро, Антони ва Виктор Линделеф жой олган.
Эслатиб ўтамиз, Аморимнинг «МЮ»даги дебюти эртага 24 ноябр куни сафарда «Ипсвич Таун»га қарши бўлиб ўтади.