Россия ва Эрон сунъий интеллектни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади. Келишувни Эроннинг сунъий интеллект ва робототехникани ривожлантириш департаменти котиби Беҳруз Минаи ва Россия ахлоқ ва сунъий интеллект бўйича қўмитаси раҳбари Андрей Незнамов имзолади.
Битим ғоялар, маълумотлар ва ахлоқий меъёрлар алмашинуви орқали ҳамкорликни ривожлантиришни таъминлаши керак.
Россиялик мутахассислар эронлик ҳамкасблари учун қисқа муддатли курслар ўтказиши керак, деб ёзади IRNA.