Бугун 3 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Россия ва Эрон президентлари Суриядаги вазиятни муҳокама қилди

Россия ва Эрон президентлари Суриядаги вазиятни муҳокама қилди

Кремлнинг хабар беришича, Владимир Путин ва Масъуд Пизишкиён телефон орқали гаплашди.

"Путин ва Пизишкиён Сурия қонуний ҳокимиятининг ҳаракатларини сўзсиз қўллаб-қувватлашларини билдиришди. Қуролли гуруҳларнинг тажовузкорлиги Сурия суверенитети ва барқарорлигига путур етказишга қаратилган", дейилади Россия президенти матбуот хизмати баёнотида.

Ўтган ҳафта Сурияда президент Башар Асад ҳукумат кучларига қарши курашаётган исёнчи гуруҳлар ҳужум бошлади. Улар уч кун ичида Ҳалаб марказига етиб олишга муваффақ бўлишди.

Киритилди: 19:52 02.12.2024. Ўқилди: 596 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!