Россия ва Арманистон ўртасидаги муносабатлар иттифоқчилик характерига ва қадимий ҳамда чуқур илдизларга эга. Бу ҳақда Владимир Путин Ереванда ОДКБ саммитидан сўнг Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан учрашувда айтиб ўтди.
Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 67 фоизга ўсганини қайд этилди.
Ўз навбатида, Пашинян Путин билан учрашувда минтақада узоқ муддатли тинчликка олиб келадиган қадамларни муҳокама қилишга умид билдирди.