Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Россия ва АҚШ томонидан қидирувда бўлган криминал авторитет Ўзбекистонда қўлга олинди

Россия ва АҚШ томонидан қидирувда бўлган криминал авторитет Ўзбекистонда қўлга олинди


Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Россия Федерацияси ва АҚШ сўровига кўра «Интерпол» қидирувида бўлган 43 ёшли собиқ «қонундаги ўғри» Рафет Амировни қўлга олди. Бу ҳақда «Прайм Крайм» хабар берди.

Криминал авторитет 28 январ куни ушланган. Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари Амировни 2010 йилда Москвада 32 ёшли Али Бабаевнинг ўлдирилишига алоқадорликда гумон қилмоқда.

Америкаликлар уни Эрон ҳукумати буюртмасига кўра, эронлик мухолифатчига суиқасд уюштирганликда айбламоқда. Рафет Амиров ва унинг шериги Полад Омаров мухолифатчи аёлни ўлдириш учун қотилни ёллаган. Аммо у буюртмани бажаришдан олдин қўлга тушган ва иккаласига қарши кўрсатма берган. Шунингдек, 4 январ куни Чехияда қўлга олинган Полад Омаров ҳам Рафетга қарши кўрсатма берган.

Рафет 2014 йилда Озарбойжоннинг бош «қонундаги ўғри»си Нодир Салифов (Гули) таклифи билан тож кийган эди. Аммо Гули Туркияда ўлдирилганидан сўнг, унинг жиноий гуруҳидагилар Амировни калтаклаб, «тахтдан ағдариб», ўғрилар оиласидан ҳайдаб юборишган эди.

Киритилди: 23:01 30.01.2023. Ўқилди: 7654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!