Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россия ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг учрашув вақти маълум бўлди

Россия ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг учрашув вақти маълум бўлди

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 23 июль куни АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашув ўтказади.

Бу ҳақда Лавровнинг ўзи маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, учрашув келишиб олинган ва 23 июль куни куннинг биринчи ярмида бўлиб ўтиши керак.

«Учрашув бўлиши шунчаки эҳтимол эмас, у аллақачон келишиб бўлинган. Кеча қабул маросимида Марко Рубио билан қисқача кўришиб, учрашув эртага куннинг биринчи ярмида бўлиб ўтишини тасдиқладик», — деди у.

Лавров, шунингдек, учрашувда Рубиодан АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Украинадаги низони тез орада ҳал этиш имконияти ҳақидаги сўзлари юзасидан изоҳ сўрашини қўшимча қилди.

Киритилди: 14:12 22.07.2026. Ўқилди: 576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!