Бугун 29 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Россия ўз қуролли кучларини Финляндия билан чегара яқинига ўтказа бошлади

Россия ўз қуролли кучларини Финляндия билан чегара яқинига ўтказа бошлади

Кеча Финляндия президенти Саули Ниинистё ва бош вазир Санна Марин бир неча ҳафталик ички музокаралардан сўнг ўз позицияларини эълон қилишди, унга кўра мамлакат “кечикмасдан NATO аъзолиги учун ариза топшириши” керак.

Ушбу хабарлар фонида Россия ўз қуролли кучларини Финляндия билан чегара яқинига ўтказа бошлади. Ўз навбатида Финляндия ҳам NATO'га қўшилиш жараёнини бошлагунга қадар ўз чегаралари яқинида қуролли кучларини жойлаштириш ниятида эканлигини маълум қилди.

Аввалроқ Россия Финляндия ва Швециянинг НАТОга қўшилиши жавобсиз қолмаслигини билдирган эди.

Киритилди: 21:39 13.05.2022. Ўқилди: 3630 марта. Фикрлар сони: 21 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (21)